Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 8

Filtrlarni tozalash
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло деди: Эй Одам боласи, мадомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, нима гуноҳ қилган бўлсангда, парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!»
Ҳасан Тирмизий ривояти
«Кишининг ўзига тегишли бўлмаган нарсани тарк этиши унинг исломининг – гўзаллилигидандир», – дедилар.
Имом Нававий: «Ҳасан ҳадис», деган Термизий ва бошқалар ривояти
«Аллоҳ таоло бир қанча фарзларни лозим этди, бас, уларни зое қилмангиз. Ҳад- чегараларни белгилади, уларни босиб ўтмангиз. Айрим нарсаларни ҳаром қилди, уларга яқин йўламангиз. Баъзи нарсалар хусусида - унутганидан эмас, сизларга марҳамат кўрсатиб, сукут қилди, бас, улар устида баҳс қилмангиз».
Имом Нававий: «Ҳасан ҳадис», деган Дороқутний «Сунан» китобида ривоят қилган ва бошқалар ҳам ривоят қилганлар
«Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг моли ва қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
Ҳасан Байҳақий ва бошқалар ривояти шундай, баъзи қисмлари «Саҳиҳайн»да ривоят қилинган
«Аллоҳ таоло умматимнинг хатосидан, унутган нарсасидан ва мажбурланган ишидан кечди», – дедилар.
Имом Нававий: «Ҳасан ҳадис», деган Ибн Можа, Байҳақий ва бошқалар ривояти
«Исломда зарар бериш ҳам, зарарга ошиғи билан жавоб бериш ҳам йўқдир».
Ҳасан Ибн Можа, Дороқутний ва бошқаларнинг муснад ривояти
«Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил!», – дедилар.
Имом Термизий: «Ҳасан ҳадис», деган Тирмизий ривояти
«Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади».
Имом Нававий: «Ҳасан ҳадис», деган Ибн Можа ва бошқалар ҳасан санадлар билан ривоят қилганлар