Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 29

Filtrlarni tozalash
«Ё Расулуллоҳ, менга ислом (ақидаси ва шариатида) шундай бир сўзни айтинг-ки, бошқа ҳеч кимдан сўрамай», – дедим. «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра шунинг устида мустақим бўл!», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Дин – насиҳатдир”,– дедилар. Биз: «Кимга (насиҳат)?» – деб сўрадик. «Аллоҳга, Унинг китобига, пайғамбарига, мусулмонларнинг имом-бошлиқларига ва ҳаммасига (ҳамма мусулмонларга)»,– дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Туғишганлик кимни маҳрам қилса, эмизиш ҳам шуларни маҳрам қилади»,– дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради). Намоз нурдир. Садақа (закот ) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир! Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Ёки нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг моли ва қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
Ҳасан Байҳақий ва бошқалар ривояти шундай, баъзи қисмлари «Саҳиҳайн»да ривоят қилинган
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин (унга озор бермасин). Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мусулмон кишининг қони фақат учта ишнинг биттаси билангина ҳалол бўлади: оила кўрган зинокор, жонга жон ва жамоатдан ажраб, Исломни тарк этган одам», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ