Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 19

Filtrlarni tozalash
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам У кишини Яманга юбориб, у ерда ясаладиган ичимликлар ҳақида сўрадилар. Абу Мусо: «Битъ ва Мизр», – дедилар. Абу Бурдага: «Битъ нима?» – дейилди. «Асал набизи (виноси). Мизр эса, арпа набизи», – деди. Шунда Расулуллоҳ: «Ҳар бир маст қилувчи ичимлик ҳаром», – дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди; аҳдлашса хиёнат қилади; ваъда берса хилоф қилади; тортишса фожирлик қилади», – дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Аллоҳ таоло айтади: Кимда-ким Менинг дўстим билан адоватлашса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Мен унинг зиммасига фарз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга қурбат-яқинлик ҳосил қилмаган. Бандам Менга нафл ибодатлар билан тобора яқинлашаверганидан, ҳатто уни яхши кўриб қоламан. Агар уни яхши кўрсам, Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, албатта, унга бераман. Агар Мендан паноҳ тиласа, албатта, уни паноҳимга оламан».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Туғишганлик кимни маҳрам қилса, эмизиш ҳам шуларни маҳрам қилади»,– дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин (унга озор бермасин). Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти