Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 48

Filtrlarni tozalash
«Умматимнинг гуноҳларини ошкор қилувчиларидан бошқа ҳаммаси авф этилади. Гуноҳни ошкор этишлик шуки, киши кечаси бир амални қилади, тонг отгач, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини яширган бўлса-да: "Эй фалончи, бу кеча бундай-бундай ишларни қилдим", дейди. Ҳолбуки, Раббиси уни пардаси билан беркитган эди, у бўлса, тонг отгач, ўзидан Аллоҳнинг пардасини олиб ташлади».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
{Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар}, ояти тушган вақтда, Зубайр разияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, еганимиз хурмо ва сув бўлса, қайси неъмат ҳақида сўраламиз?», – деди. Шунда «У, албатта бўлажак», дедилар.
Ҳасан Термизий ва Ибн Можа ривояти
«Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади».
Имом Нававий: «Ҳасан ҳадис», деган Ибн Можа ва бошқалар ҳасан санадлар билан ривоят қилганлар
уч марта: «Сизларга гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?» дедилар. «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!», дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар ва ёнбошлаб турган эдилар, тик туриб, ўтириб: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапириш», дедилар. Ана ўша гапни қайта-қайта такрорлайвердилар: «Қанийди, сукут қилсалар » деб қолдик».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин». Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтардилар: «Кун ботса, тонгни кутма. Тонг кирса, кеч бўлишини кутма. Касалликдан олдин соғлигингни, ўлимингдан олдин ҳаётингни ғанимат бил».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Кабоирлар: Аллоҳга ширк қилиш, ота-онага оқ бўлиш, (бегуноҳ) нафсни ўлдириш ва ёлғон қасам»,— дедилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ. Бу иккисининг ўртасида шубҳали ишлар борки, уни одамларнинг кўпчилиги билмайди. Ким шубҳа(ли нарса)лардан сақланса, дини ва обрўсини пок тутибди. Ким шубҳа(ли нарса)ларни қилса, ҳаромга кириб қолибди. (Бунинг мисоли) худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: (қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Огоҳ бўлинглар: ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқланадиган (биров дахл қила олмайдиган) ери бор. Огоҳ бўлинглар: Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки, агар у яхши бўлса, бутун жасад ислоҳ (яроқли) бўлади, агар фосид (бузуқ) бўлса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинглар: у қалбдир!»
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Кимки «Шериги бўлмаган якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули ҳамда Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули, Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда У томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), жаннат ҳақ, дўзах ҳақ», деб гувоҳлик берса, амали қандай бўлмасин, Аллоҳ уни жаннатга киритади», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ