Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 6

Filtrlarni tozalash
«Кимки гуноҳ қилса, сўнгра яхшилаб таҳорат қилиб, намоз ўқиса ва истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради», -деб, ушбу оятни ўқиганларини эшитдим: {Ва улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар} [Оли Имрон: 135].
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Насоий «Сунани Кубро»да, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти
«Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш ва йиғинларнинг тўридан жой олиш учун билим олманглар! Ким шундай қилса, жойи жаҳаннамдир!».
Саҳиҳ Ибн Можа ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ», – дедилар. Энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса ҳақида сўралганда: «Оғиз ва фарж», – дедилар.
Ҳасан саҳиҳ Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
{Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар}, ояти тушган вақтда, Зубайр разияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, еганимиз хурмо ва сув бўлса, қайси неъмат ҳақида сўраламиз?», – деди. Шунда «У, албатта бўлажак», дедилар.
Ҳасан Термизий ва Ибн Можа ривояти
«Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади».
Имом Нававий: «Ҳасан ҳадис», деган Ибн Можа ва бошқалар ҳасан санадлар билан ривоят қилганлар