Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 61

Filtrlarni tozalash
«Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Аллоҳ таоло: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Кимки бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман», деди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Жаннат сизларга поябзалингизинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам худди шундай», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Токи сизлардан бирингиз мени отаси, фарзанди ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким менга икки жағининг орасидаги ва икки оёғининг орасидагига кафолат берса, мен унга жаннатга кафолатни бераман», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Кимки гуноҳ қилса, сўнгра яхшилаб таҳорат қилиб, намоз ўқиса ва истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради», -деб, ушбу оятни ўқиганларини эшитдим: {Ва улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар} [Оли Имрон: 135].
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Насоий «Сунани Кубро»да, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган