Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 3

Filtrlarni tozalash
"Аллоҳ жаннат ва жаҳаннамни яратгач, Жаброил алайҳиссаломни жаннатга юборди ва: "Жаннатни ва унинг аҳли учун яратган нарсаларимни кўр!" , - деди. Жаброил алайҳиссалом жаннатга боқиб, қайтиб келди ва: "Сенинг иззатингга онт ичиб айтаманки, жаннат ҳақида ким эшитса, албатта, унга киради", - деди. Шунда Аллоҳ амр қилди ва жаннат қийинчиликлар билан иҳоталанди(ўралди). Ва Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломга: "Жаннатнинг ёнига бор ва унга ҳамда унинг аҳлига тайёрлаб қўйганларимга боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом бориб қараса, жаннат (атрофи) қийинчиликлар билан ўралибди. (Қайтиб келгач) Жаброил алайҳиссалом (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кира олмаса-я, деб қўрқдим", - деди. Аллоҳ таоло: "Энди жаҳаннам олдига бор-да, унга ва унда дўзахийлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларимга (ҳам) боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга кўз ташлади. Қараса, жаҳаннам бир-бири устига мингашиб ётибди. Жабоил алайҳиссалом қайтгач (Аллоҳ таолога): Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кирмайди, деди. Шунда Аллоҳ таоло амр қилди ва жаҳаннам шаҳват-ҳою ҳаваслар билан иҳоталанди. Аллоҳ таоло: "Қани энди қайта бориб бир қара-чи?!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга қараса, ҳою ҳаваслар билан ўралибди. Ортга қайтиб (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, мен, бирон кимса қутила олмай, унга кирармикин, деб қўрқдим", - деди".
Ҳасан Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
Ёмғирли қоронғу тунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга намоз ўқиб беришлари учун чиқдик. У кишини олдиларига етиб бордим. «Айтинг», – дедилар. Ҳеч нарса демадим. Сўнгра: «Айтинг», – дедилар. Ҳеч нарса демадим. Сўнгра яна: «Айтинг», – дедилар. «Нима деб айтай», – дедим. «Қул ҳуваллоҳу аҳад», Фалақ ва Нос сураларини эрталаб ва кеч уч марта айтинг, сизни барча ёмонликлардан сақлайди», – дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
«Кимки гуноҳ қилса, сўнгра яхшилаб таҳорат қилиб, намоз ўқиса ва истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради», -деб, ушбу оятни ўқиганларини эшитдим: {Ва улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар} [Оли Имрон: 135].
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Насоий «Сунани Кубро»да, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган