Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 39

Filtrlarni tozalash
«Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламдан: «Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам, жаннатга кираманми?!", - деб сўраган одамга: «Ҳа»,- деб жавоб бердилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир кўр киши келиб: «Расулуллоҳ, мени масжидга етаклаб борадиган киши йўқ», деди ва уйида намоз ўқишга рухсат беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга рухсат бердилар. У ортига бурилгач, уни чорладилар ва: «Азонни эшитасанми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деган эди, У зот: «Унга жавоб бер», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки (томондаги) чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бошларини кўтарсалар: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ Раббимиз, Сенга ҳамд айтамиз ва Сенга осмонлару ер миқдорича ҳамда Ўзинг хоҳлаган нарсалар миқдорича ҳамд бўлсин!» – дер эдилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди Қуръонни таълим бергандек ўргатдилар: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу». Бошқа бир лафзда: «Аллоҳ Салом Зотдир, агар бирингиз намозда ўтирса, «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн», – деб айтсин! Шундай деса, осмонлару ердаги барча солиҳ бандага саломи етади. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», – деб айтгач хоҳлаган нарсасини сўрасин», – дедилар. (Маъноси: Саломлар (ёки қавлий ибодатлар), намозлар (ёки баданий ибодатлар) ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлар-амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ҳамда расулидир.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти