Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 25

Filtrlarni tozalash
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда бирга эдим. У зотнинг маҳсиларини ечмоқчи бўлиб, қўлимни узатган эдим: «Қўявер, мен уларни таҳоратли ҳолда кийганман», – деб у иккаласига масҳ тортдилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким таҳорат олса ва таҳоратни мукаммал қилса, жасадидан хатолари чиқади, токи уларнинг охири тирноқлари остидан чиқиб кетади», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Бир киши таҳорат олди ва оёғида тирноқчалик жойни ташлаб қўйди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўриб қолдилар ва: «Қайтгин, таҳоратингни яхшилаб олиб кел!», – дедилар. Қайтиб келди сўнгра намоз ўқиди.
Шоҳидлари билан саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Набий соллалоҳу алайхи ва саллам (таҳорат аъзоларини) икки мартадан ювиб таҳорат олдилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Мўйлабларни қисқартиринглар ва соқолни ўз ҳолига қўйинглар»! дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Амр ибн Абу Ҳасанни Абдуллоҳ ибн Зайддан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратлари ҳақида сўраганларини кўрдим. У киши бир идишта сув олиб келишга буюрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратлари каби таҳорат олдилар. Идишдан қўлларига сув қуйиб икки қўлларини уч маротаба ювдилар. Сўнгра идишга қўлларини солиб, уч марта оғиз чайдилар ва бурунга сув олиб, қоқдилар. Сўнгра қўлларига сув олиб уч марта юзларини ювдилар. Сўнгра қўлларини тирсакларигача икки маротаба ювдилар. Сўнгра қўлларига яна сув олиб бошларига масҳ тортидилар. Бир марта бошларининг бошидан охиригача қўлларини юрғизиб уни қайтардилар. Сўнгра икки оёқларини қизил ошиқларигача ювдилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени иш билан бир ерга юбордилар. Мен жунуб бўлиб қолдим. Сув топа олмагач, ҳайвон тупроққа ағанаганидек, тупроққа ағанадим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, ушбу ишим ҳақида хабар бердим. У зот: «Қўлларинг билан мана бундай қилсанг кифоя қиларди», дея қўллари билан ерга бир марта урдилар, сўнг чап қўлларини ўнг қўлларига, кафтларининг устига ва юзларига суртдилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мен истиҳоза кўрадиган ва покланмайдиган ( ҳайзи тўхтамайдиган) аёлман. Намозни тарк қилайми?». Шунда У зот: « Йўқ, бу томир (узилиши) дир. Лекин қанча кун ҳайз кўрсанг, шунча пайт намозни тарк қил, сунгра ғусул олгин ва намоз ўқигин!» – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ