Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 25

Filtrlarni tozalash
«Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам (таҳорат аъзоларини) бир мартадан ювиб таҳорат олдилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Ҳайздан тоза бўлгач, хира ранг ва сарғиш суюқликни ҳайз деб ҳисобламас эдик».
Саҳиҳ Абу Довуд ушбу лафз билан ривоят қилган, Бухорий эса («покликдан кейин») қўшимчасисиз ривоят қилган
«Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига сув олсин, кейин қоқиб ташласин! Ким истижмор қилса, тоқ қилсин. Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини таҳорат сувига солишдан олдин уни ювиб олсин. Чунки ҳеч бирингиз қўли қаерда тунаганини билмайди», - дедилар». Имом Муслим ривоятида: «Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан олдин таҳорат сувига солмасин, чунк у қўли қаерда тунаганини билмайди», дейилган.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради). Намоз нурдир. Садақа (закот ) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир! Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Ёки нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ҳар бир мусулмон ҳар етти кунда бир марта, бошини ва танасини ювиб ғусл қилмоғи лозимдир».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Усмон бин Аффон розияллоҳу анҳунинг мавлоси (озод қилган қули) Ҳумрон айтади: «Усмон таҳоратга сув келтиришни буюрдилар. Сўнг идишдан икки қўлига сув қуйиб, уч маротаба ювдилар. Сўнг ўнг қўли билан сув олиб, оғзини чайқадилар ва бурун нафаси билан сув тортиб, уни пишқириб ташладилар, кейин юзини ва икки қўлини тирсаги билан қўшиб уч маротабадан ювдилар, кейин бошларига масҳ тортдилар, кейин икки оёғини уч маротабадан ювдиларда, бундай дедилар: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни худди шундай таҳорат олганларини кўрдим. Кейин у зот: «Ким худди менинг таҳоратимдек таҳорат олиб, кейин дунё ашёларига алақсимасдан икки ракъат намоз ўқиса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилажак», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мисвок оғизни тозаловчи ва Аллоҳни рози қилувчидир», дедилар».
Саҳиҳ Насоий ва Аҳмад ривояти
«Умму Ҳабиба бинт Жаҳш — Абдурроҳман ибн Авфнинг хотини — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (истиҳоза) қондан шикоят қилди. У зот унга: «Ҳайзинг сени (ибодатдан) тўсиб турганича кутгин-да, кейин ғусл қил», дедилар. У эса ҳар намоз олдидан ғусл қилар эди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти