Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 25

Filtrlarni tozalash
«Агар бирингиз қорнида бир нарсани ҳис қилиб, ундан бирор нарса чиққан ёки чиқмаганига шубҳа қилса, бирор овозни эшитмагунча ва бирор ҳидни ҳис қилмагунча масжиддан чиқмасин», – дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Бирингларнинг таҳорати бузилгач янги таҳорат олмагунча Аллоҳ унинг (таҳоратсиз ўқиган) намозини қабул қилмайди», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намозга таҳорат олар эдилар”, деди. “Унда сиз нима қилар эдингиз?”, дея Анасдан сўрадим. Анас разияллоҳу анҳу: “Бирортамизнинг модомики таҳорати бузилмас экан, ўша таҳорат (бир неча намозни ўқишга) кифоя қиларди» дедилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Беш нарса фитратдандир: хатна қилмоқ, чотни (олд, орқа томондан) тозалаш, мўйлабни қирқиш, тирноқ олиш ва қўлтиқни тозалаш».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига мусулмон бўлиш учун бордим. Улар менга сув ва сидр билан ғусл қилишни буюрдилар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал-хабаиси» {«Аллоҳим, эркак ва урғочи шайтонларнинг ёмонлигидан, ўзингдан паноҳ тилайман!} –дер эдилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг маконати сабабли (куёвлари бўлганим сабаб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у ҳақида сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюрдим. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. Шунда: «Закарини ювади ва таҳорат қилади», –дедилар». Бухорий ривоятида: «Таҳорат олиб, закарингни юв!», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти