Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 1

Filtrlarni tozalash
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳи куни инсонларга хитоб қилиб дедилар: «Эй инсонлар, Аллоҳ таоло жоҳилият манманликларини, хусусан, ўз оталари (насаби) билан манманлик қилишни сизлардан кетказди. Инсонлар икки хил бўлишади. Бирлари хайр-саҳоватли, тақводор, Аллоҳнинг наздида азиз бўлишади. Иккинчи тоифа инсонлар эса бузуқ, уятсиз, Аллоҳнинг наздида разил кимса бўлишади. Инсонлар Одам алайҳиссаломнинг болаларидирлар. Аллоҳ эса Одам атони тупроқдан яратган. Аллоҳ таоло айтади: {Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва хабардор зотдир} [Хужурот: 13]».
Саҳиҳ Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти