عربي - Arabic English Qafár af - Afar Afrikaans - Afrikanns Akan Shqip - Albanian አማርኛ - Amharic Հայերեն - Armenian অসমীয়া - Assamese Azərbaycanca - Azerbaijani Bamanankan - Bambara Bassa Bemba বাংলা - Bengali Bosanski - Bosnian Български - Bulgarian မြန်မာဘာသာ - Burmese Bisaya - Cebuano Cham Нохчий - Chechen chiCheŵa - Chewa 中文 - Chinese Адыгэбзэ - Circassian Hrvatski - Croatian Česky - Czech Dagbani Dansk - Danish فارسی دری - Dari Dendi ދިވެހި ބަސް - Dhivehi Nederlands - Dutch إستوني - Estonian Suomi - Finnish Français - French Fulfulde - Fula ქართული - Georgian Deutsch - German Ελληνικά - Greek ગુજરાતી - Gujrati Kreyòl ayisyen - Haitian Creole Hausa हिन्दी - Hindi Magyar - Hungarian Igbo Indonesia - Indonesian Italiano - Italian 日本語 - Japanese Jóola - Jola ಕನ್ನಡ - Kannada Қазақша - Kazakh ភាសាខ្មែរ - Khmer Kikuyu Ikinyarwanda - Kinyarwanda Ikirundi - Kirundi 한국어 - Korean كوردی سۆرانی - kurdish كوردي kurmancî - Kurmanji Kyrgyz ລາວ - Lao latviešu - Latvian Lingala lietuvių - Lithuanian Luganda Македонски - Macedonian Maguindanaon Malagasy - Malagasy Bahasa Melayu - Malay മലയാളം - Malayalam Mandinka मराठी - Marathi Mõõré - Moore नेपाली - Nepali أنكو - NKo Norwegian ଓଡ଼ିଆ - Odia oromoo - Oromo پښتو - Pashto فارسی - Persian Polski - Polish Portuguese ਪੰਜਾਬੀ - Punjabi Română - Romanian Русский - Russian Српски - Serbian Shona සිංහල - Sinhala Slovenščina - Slovenian Soomaaliga - Somali Soninke Sesotho - Sotho Español - Spanish Kiswahili - Swahili Svenska - Swedish Tagalog Тоҷикӣ - Tajik தமிழ் - Tamil తెలుగు - Telugu ไทย - Thai ትግረኛ - Tigrinya Türkçe - Turkish Ukrainian اردو - Urdu ئۇيغۇرچە - Uyghur Ўзбек - Uzbek Việt Nam - Vietnamese Wolof Yao Yorùbá - Yoruba Zarma زولو - Zulu
381 Hadislar
Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi
Kategoriyalar
Hadis darajasi
Rivoyat qilingan manba
Roviy
Barcha roviylarni ko'rsatish (139)
«У киши барча намозда, фарзда ҳам, суннатда ҳам, Рамазонда ҳам, бошқасида ҳам, қиёмда ҳам, рукуъда ҳам такбир айтар эдилар. Кейин, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб бошларини кўтарар эдилар. Сўнг саждага кетишдан аввал, «Роббанаа ва лакал-ҳамд» дер эдилар. Кейин, «Аллоҳу акбар», деб саждага кетар эдилар ҳамда саждадан бош кўтараётганда такбир айтар эдилар. Кейин, иккинчи саждага бораётганда такбир айтар эдилар, сўнг иккинчи саждадан бош кўтараётганда ҳам такбир айтар эдилар ва ташаҳҳуддан тураётганда такбир айтар эдилар. Юқорида айтилганларни ҳар бир ракъатда, то намоз тугагунча қилар эдилар.
Намоздан қайтаётиб: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқишингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишларига кўпроқ ўхшайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то дунёдан ўтиб кетгунларича худди шундай намоз ўқиганлар», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Қиёмат қойим бўлмайди, токи қабр ёнидан ўтаётган киши: «Қани эди унинг ўрнида мен бўлсам», деб айтмагунича», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди», –дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзидан кечиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат куни, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади»,– дедилар».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
«Уловдаги киши пиёдага, юриб кетаётган киши ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло бундай дейди»,– дедилар: «Ким-ки менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан! Бандам мен унга фарз қилган амалдан кўра суюклироқ бирон иш билан менга яқинлаша олмайди (Аллоҳ фарз қилган амаллар Ўзи учун энг маҳбубидир). Бандам (фарзларни бажарганидан кейин) нафллар (қўшимча ибодатлар, солиҳ амаллар) билан менга яқинлашаверар экан, уни яхши кўриб қоламан. Уни яхши кўрсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан (доимо, ҳар жойда уни қўллаб-қувватлайман). (Шундан кейин) мендан (бирон ҳожатини) сўраса, уни бераман. Мендан (ўзи қўрққан нарсаларга қарши) паноҳ сўраса, уни ҳимоямга оламан. Мен ўлимни ёқтирмайдиган мўминнинг жонини олишга иккиланмаганимдек бирор нарса ҳақида иккиланмайман. Уни дарҳол бажараман ва мен бандамга ёмонликни раво кўрмайман».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда бор айбни айтган бўлсанг, ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўхтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма! Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмни лаънатлади», дедилар».
Саҳиҳ Аҳмад ривояти