Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 6

Filtrlarni tozalash
«Мен Ҳавзи Кавсар бўйида туриб, сизлардан қайсиларингиз мен томон келаётганингизни кузатиб тураман, шунда ҳузуримга келган одамларни олиб кетишади. Буни кўриб, мен: «Ё Рабб, ахир улар мендан ва умматимку!» - дейман. Менга: «Сен уларнинг ўзингдан кейин нима қилганларини биласанми, улар йўлдан озиб, ортларига қайтишда давом этаверганлар?!» - дейилади».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Қиёмат куни одамлар ўртасида энг биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлар хусусидадир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади. Кофирнинг эса, бу дунёда Аллоҳ учун қилган ҳасанотлари туфайли қорни тўйдирилади. Охиратга кўчганда эса тақдирланадиган биронта яхшилиги бўлмайди", - дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзидан кечиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат куни, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади»,– дедилар».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, тўлин ойга қараб туриб дедилар: «Сизлар Раббингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасиз. У зотни кўришда талашиб-тортишмайсиз. Агар кун чиқиши ва кун ботишидан олдинги намозни ўқий олсанглар, ўқинглар!», дедилар. Сўнгра: «Раббингизга қуёш чиқишидан олдин ва қуёш ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айтинг», оятини ўқидилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Қиёмат куни банданинг икки қадами токи ундан тўрт нарса ҳақида сўралмагунига қадар ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, илми билан нимага амал қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва танасини нимада заифлатгани», – дедилар.
Саҳиҳ Тирмизий ривояти