Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 4

Filtrlarni tozalash
«Умматимдан бош тортганлардан ташқари барчаси жаннатга киради», – дедилар. Шунда: «Йо Расулуллоҳ, ким бош тортади?», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, бас (жаннатдан) бош тортибди», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қирқ ёшга кирганларида ваҳий нозил қилинди. Кейин Маккада ўн уч йил қолдилар. Сўнгра, ҳижрат-кўчишга буюрилдилар ва Мадинага ҳижрат қилдилар. Мадинада ўн йил яшадилар. Сўнгра, бу оламдан ўтдилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлади. Сўнг хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни бекор қилади ҳамда мол-мулк тўлиб-тошади. Ҳаттоки бирор киши уни қабул қилмай қўяди», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганимизда туяга минган бир одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлаб бўлгач: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?», - деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар орасида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави оппоққина одам», - дедилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар. Ҳалиги одам: «Мен сиздан баъзи нарсаларни сўрайман. Сўраганда ҳам жуда қаттиқ сўрайман. Шунинг учун аччиғингиз келмасин», - деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани хоҳласанг сўрайвер!», дедилар.«Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббисини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?»,- деб сўради. «Аллоҳга қасам Ҳа»,- дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Пайғамбаримиз «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?»,- деб сўради. «Ҳа»,- дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ