Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 6

Filtrlarni tozalash
«Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидадир », дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло бундай дейди»,– дедилар: «Ким-ки менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан! Бандам мен унга фарз қилган амалдан кўра суюклироқ бирон иш билан менга яқинлаша олмайди (Аллоҳ фарз қилган амаллар Ўзи учун энг маҳбубидир). Бандам (фарзларни бажарганидан кейин) нафллар (қўшимча ибодатлар, солиҳ амаллар) билан менга яқинлашаверар экан, уни яхши кўриб қоламан. Уни яхши кўрсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан (доимо, ҳар жойда уни қўллаб-қувватлайман). (Шундан кейин) мендан (бирон ҳожатини) сўраса, уни бераман. Мендан (ўзи қўрққан нарсаларга қарши) паноҳ сўраса, уни ҳимоямга оламан. Мен ўлимни ёқтирмайдиган мўминнинг жонини олишга иккиланмаганимдек бирор нарса ҳақида иккиланмайман. Уни дарҳол бажараман ва мен бандамга ёмонликни раво кўрмайман».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Аллоҳ таоло айтади: Кимда-ким Менинг дўстим билан адоватлашса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Мен унинг зиммасига фарз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга қурбат-яқинлик ҳосил қилмаган. Бандам Менга нафл ибодатлар билан тобора яқинлашаверганидан, ҳатто уни яхши кўриб қоламан. Агар уни яхши кўрсам, Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, албатта, унга бераман. Агар Мендан паноҳ тиласа, албатта, уни паноҳимга оламан».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
Аллоҳ ерни ўз қабзасига олиб, османоларни ўнг қўли билан буклайди. Сўнгра Аллоҳ: «Мен подшоҳман, ер подшоҳлари қаерда?», – дейди.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Пайғамбар алайҳиссалом бундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтадики, «Одам фарзанди мени ёлғонга чиқарди, у бундай қилмаслиги керак эди! У мени ҳақорат қилди, у бундай қилмаслиги керак эди! Унинг мени ёлғонга чиқариши, у: "Ўлганимдан сўнг мени яратгандай қайта тирилтирмайди" деганидир. Ваҳоланки, илгари инсонни яратганим, кейин уни қайта тирилтиришимдан осонроқ эмас. Унинг мени ҳақорат қилганига келсак, у: «Аллоҳнинг боласи бор»,- дейди. Ваҳоланки, мен яккаю ягона, абадий, туғмаган ва туғулмаган ҳамда тенги йўқ зотдирман!».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Улуғ ва Буюк Роббимиз ҳар туннинг охирги учдан бир қисми қолганида дунё осмонига тушар ва: "Ким Менга дуо қилаяпти, ижобат қиларман, ким Мендан сўраяпти, ато қиларман, ким Мендан истиғфор сўраяпти, уни кечиргайман!», –дер».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ