Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 4

Filtrlarni tozalash
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу "У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (Қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.—Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Роббимиз ҳузуридандир»,— дейдилар. Ва фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар" (Оли Имрон: 7) оятни тиловат қилдилар ва: "Агар тушиниш қийин бўлган оятларга эргашаётган кимсаларни кўрсангиз, улар Аллоҳ баён қилган кимсалардир¹. Шундай экан, улардан эҳтиёт бўлингиз!"-, дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Ширк аҳлидан бўлган бир қанча одамлар кўп қотиллик ва кўп зино қилган эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: « Чақираётган ва айтаётган нарсангиз жуда яхши. Бизга қилган ишларимизга каффорат бўладиган бирор ишни хабарини берганингизда (ўшани бажарар эдик)», – дедилар. Шу вақтда: {Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар} [Фурқон: 68] ояти ва сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!» [Зумар: 53] оятлари нозил бўлди.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Қуёш ботиш тарафидан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Уни мўъмин одамларгина кўра оладилар. Бу, (олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермайди) (Анъом: 158) пайтида бўлади. Сотувчи ва харидор кўйлакларини сотиш учун ўртага ёйишганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тахлаб олишга улгурмай қоладилар. Бир одам туясининг сутини соғиб олиш учун кетганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни ичишга улгурмай қолади. (Бир одам) ҳовузи(нинг атрофи)ни суваб бўлгач кутилмаганда Қиёмат қоим бўлади-да, ундан сув ича олмай қолади. Бировингиз таомини оғзига олиб борган пайтда бехосдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тановул қила олмайди", - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Ўлимни чипор қўчқор шаклида олиб келинади. Ҳайқирувчи: "Ҳой жаннат аҳли" деб ҳайқиради. Улар бўйларини чўзиб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Сўнгра ҳайқирувчи: "Ҳой жаҳаннам аҳли!", - деб ҳайқиради. Улар бошларини кўтариб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида, улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Қўчқор (ўлим)ни бўғизланади. Ҳайқирувчи: "Эй жаннат аҳли, (сизлар учун жаннатда) мангулик бор, ўлим йўқ. Эй жаҳаннам аҳли, (сизлар учун жаҳаннамда) мангулик бор, ўлим йўқ", - деб нидо қилади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар». Ана у дунё аҳли ғафлаттадирлар «улар иймон келтирмаслар». (Марям: 39) оятини ўқидилар".
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ