Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 22

Filtrlarni tozalash
«Инсонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан коҳинлар ҳақида сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч нарса эмаслар», – дедилар. «Эй Расулуллоҳ, улар баъзида шундай нарсаларни айтадилар кейин ҳақ бўлиб чиқади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У жин ёдлаб олган ҳақ сўз бўлиб, валийсининг қулоғига товуқ қаққиллагандай қаққиллайди ва унга юздан ошиқ ёлғон аралаштирадилар», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишлари- дан олдинги касаллик пайтларида кийимларини юзларига ташлаб олар эдилар, агар ундан сиқилиб кетсалар юзларидан олиб ташлар эдилар. Шу ҳолатда ётганларида: «Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган яҳуд ва насороларга Аллоҳ- нинг лаънати бўлсин» дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб баъзи ишлар хақида гаплашди ва: «Маа шаа Аллоҳу ва шиъта», яъни, Аллоҳ ва сиз хоҳлагандай бўлибди», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени Аллоҳга тенг қилдингми? «Ёлғиз Аллоҳ хоҳлагандай бўлибди», – дегин», – дедилар.
Санади Ҳасан رواه ابن ماجه والنسائي في الكبرى وأحمد
«Мен Уфайр номли эшак устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мингашиб олган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳой Муоз, Аллоҳнинг бандалари устидаги, бандаларнинг эса Аллоҳ устидаги ҳаққи нима эканини биласанми?», – деб сўраб қолдилар. Мен: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир», – деб жавоб бердим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир», – дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, одамларга бу башоратнинг хабарини берайми?» –деб сўрасам: «Бу хабарни айтма! Агар айтсанг, улар шунгагина суяниб қоладилар!» – деб жавоб бердилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким "Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ" деб, Аллоҳдан бошқа маъбудларга кофир бўлса, у одамнинг қонини тўкиш, молини талаш ҳаромдир ва ҳисоби Аллоҳгадир», – деганларини эшитдим.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида Қиёмат кунида шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким бўлади?» дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида Қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбидан ихлос билан айтган кишидир», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Менга Али ибн Абу Толиб: «Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти