Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 29

Filtrlarni tozalash
«Замон яқинлашмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Бир йил бир ойдек, бир ой бир ҳафтадек, бир ҳафта бир кундек, бир кун бир соатдек, бир соат гўё хурмо барги ёнгунча (муддатдек) бўлиб қолади»,– дедилар.
Саҳиҳ Аҳмад ривояти
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарсани эслаб: «Бу, илм кўтарилган пайтда бўлади», - дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, биз Қуръон ўқиб, Қуръонни ўғилларимизга ўқитсак, ўғилларимиз ўғилларига Қиёмат кунигача ўқитишса, илм қандай қилиб кўтарилади (олиб қўйилади)?», - деб савол бердим. Расуллуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва саллам: «Яшшамагур, Мен сени Мадинадаги аъламлардан бири деб биламан. Яҳудий ва насронийларнинг Таврот ва Инжилни ўқиб, улардаги нарсаларга риоя қилмаётганларини кўрмаяпсанми?!»,- дея жавоб бердилар.
Саҳиҳ лиғойриҳ Ибн Можа ривояти
« Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
"Ҳовузим(нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан ширинроқ, косалари самонинг юлдузлари каби кўпдир. Ундан ичган одам ҳеч қачон чанқамайди", - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Кимки «Шериги бўлмаган якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули ҳамда Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули, Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда У томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), жаннат ҳақ, дўзах ҳақ», деб гувоҳлик берса, амали қандай бўлмасин, Аллоҳ уни жаннатга киритади», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ