Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 4

Filtrlarni tozalash
«Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мендан ортиқча нарсаларни сўраманглар! Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва ихтилоф қилишлари сабабли ҳалок бўлганлар. Шундай экан, агар мен сизларни бирор нарсадан қайтарсам, ундан тийилинглар. Агар бирор ишга буюрсам, қодир бўлганингизча бажаринглар», — дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Умматимдан бош тортганлардан ташқари барчаси жаннатга киради», – дедилар. Шунда: «Йо Расулуллоҳ, ким бош тортади?», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, бас (жаннатдан) бош тортибди», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам-ки, охир замон умматларидан на бир яҳудий, ва на бир насроний менинг хабаримни эшитса-ю, кейин мен олиб келган динга иймон келтирмасдан ўлиб кетса, албатта жаҳаннам эгаларидан бўлади!», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлади. Сўнг хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни бекор қилади ҳамда мол-мулк тўлиб-тошади. Ҳаттоки бирор киши уни қабул қилмай қўяди», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ