Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 3

Filtrlarni tozalash
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳар бир нарсамни уни сақлаб қолиш мақсадида ёзиб олар эдим. Қурайшликлар эса мени бундай қилишимдан қайтаришди ва “Эшитган ҳар бир нарсангни ёзиб олаверасанми?! Ахир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсон бўлсалар ғазабланишлари, рози бўлишлари мумкин”, дедилар. Мен ёзишдан тўхтаб қолдим. Сўнг бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўзлаб бердим. У зот бармоқлари билан оғизларига ишора қилдилар ва: «Ёзавер, нафсим қўлида бўлган Зот – Аллоҳга қасамки, бу оғиздан фақатгина ҳақиқат чиқади», дедилар»
Саҳиҳ Абу Довуд ривояти
«Мен Бану Омирнинг вакиллар гуруҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жўнадим. Етиб борганимизда У зотга қараб дедик: Сиз бизнинг саййидимизсиз. У зот: «Саййид Аллоҳ таолодир» дедилар. Биз дедик: «Сиз бизнинг энг афзалимизсиз ва ичимизда дўстларга меҳрибон, душманларга қаҳрлисисиз». У зот дедилар: «Ўзларингизнинг оддий гапларингизни гапиринглар ёки шу айтган сўзингларингизнинг баъзиларини айтинглар. Шайтон сизларни ўз йўлига солиб, олиб кетиб қолмасин (ёки шайтон сизларни ҳар хил гапларни гапиришга журъатлик қилиб қўймасин)» дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд ва Аҳмад ривояти
«Огоҳ бўлингким, шояд ўз сўрисида суяниб ўтирган одамга мендан битта ҳадис етиб борса: «Биз билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор. Унда нимани ҳалол деб топган бўлсак, ўша ҳалолдир. Нимани ҳаром деб топган бўлсак, ўша ҳаромдир», – дер. Ҳолбуки, Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром қилган нарса Аллоҳ ҳаром қилгани каби».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти