Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 21

Filtrlarni tozalash
«Аллоҳнинг чегараларида турувчи ва уни кечиб ўтган кишининг мисоли, бир кемага чиққан қавмга ўхшайди. Баъзилари устки қисмига ва баъзилари эса остки қисмига тўғри келдилар, Остки қисмидагиларга сув керак бўлса юқоридагилар олдидан ўтар эдилар. «Биз остидан бир тешик қазисакда, юқоридагиларга зиён бермасак», – дедилар. Агар ўз ҳолларига қўйиб қўйсалар, барчалари ҳалок бўладилар. Агар қўлларидан тутсалар, анавилар ҳам, юқоридагилар ҳам нажот топадилар», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар. Бану Исроил ҳақида сўзлайверинглар, танглик йўқ. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Ўзларини (бошқалардан) афзал кўрадиган ва мункар деб санайдиган ишларингиз рўй беради», – дедилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, (ўшандай вақт келса) бизни нима қилишга буюрасиз?», – дедилар. «Устингиздаги ҳақларни адо этасиз, ўз хаққингизни Аллоҳдан сўрайсиз», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганимизда туяга минган бир одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлаб бўлгач: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?», - деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар орасида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави оппоққина одам», - дедилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар. Ҳалиги одам: «Мен сиздан баъзи нарсаларни сўрайман. Сўраганда ҳам жуда қаттиқ сўрайман. Шунинг учун аччиғингиз келмасин», - деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани хоҳласанг сўрайвер!», дедилар.«Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббисини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?»,- деб сўради. «Аллоҳга қасам Ҳа»,- дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Пайғамбаримиз «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?»,- деб сўради. «Ҳа»,- дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким тоатдан чиқиб, жамоатни тарк қилган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлими билан ўлибди. Кимда-ким миллати учун ғазабланиб, мақсади ноаниқ байроқ остида жанг қилса, ёки миллатчиликга даъват қилса, ёки миллатчиликга ёрдам берса ва шу ҳолда ўлим топса, жоҳилият ўлими билан ўлибди! Кимда-ким менинг умматимга қарши чиқиб, улардан яхши ва ёмонларини ўлдирса, мўминларини ўлдириш оқибатидан ҳам қўрқмаса ва ҳеч кимнинг аҳдига вафо қилмаса, бас у мендан эмас, мен ҳам ундан эмасдирман!» –дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти