Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 3

Filtrlarni tozalash
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мавъиза қилдилар. Бундан қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди. «Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг мавъизасидек бўлди. Энди насиҳат қилинг!», – дедик. «Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг! Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатим ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз! Уни ақл тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир», – дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга бошчи бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз! Уни озиқ тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир», – дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд ва Тирмизий ривояти
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳи куни инсонларга хитоб қилиб дедилар: «Эй инсонлар, Аллоҳ таоло жоҳилият манманликларини, хусусан, ўз оталари (насаби) билан манманлик қилишни сизлардан кетказди. Инсонлар икки хил бўлишади. Бирлари хайр-саҳоватли, тақводор, Аллоҳнинг наздида азиз бўлишади. Иккинчи тоифа инсонлар эса бузуқ, уятсиз, Аллоҳнинг наздида разил кимса бўлишади. Инсонлар Одам алайҳиссаломнинг болаларидирлар. Аллоҳ эса Одам атони тупроқдан яратган. Аллоҳ таоло айтади: {Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва хабардор зотдир} [Хужурот: 13]».
Саҳиҳ Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти