Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 11

Filtrlarni tozalash
«Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга соғлом ва муқим пайтида қилган амалларига (ёзилгандек) савоб ёзилиб туради», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Ҳар бирингиз бошқарувчисиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан бошқарувчи ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан бошқарувчи ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида бошқарувчи ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига бошқарувчи ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фаоллигимизда ҳам, ёқтирмаганимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, кенгчиликда ҳам қулоқ солиш, итоат қилиш, (раҳбарларни) ўзимиздан устун қўйиш, иш (раҳбарлик) хусусида эгалари билан тортишмасликка, қаерда бўлмайлик, Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан кўрқмасдан, ҳақни айтишга байъат бердик»,– дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Инсонлардаги барча аъзолар учун қуёш чиқадиган ҳар бир кунда садақа бор: Икки киши ўртасида адолат қилишинг – садақа. Бировнинг уловга минишига ёрдам бериб, уни чиқариб қўйишинг ёки нарсасини олиб беришинг – садақа. Яхши сўз – садақа. Йўлдан азиятли нарсани олиб ташлашинг ҳам – садақадир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аллоҳ азза ва жалла қайси бандани бир раийятга бошлиқ қилиб қўйса ва у раийятини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади»,— деганларини эшитдим.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Абу Толиб вафот этар вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳузурига кирдилар. Унинг олдида Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй амаки, «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ) деб айтинг, бу калимани Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида сиз учун ҳужжат қилай» — дедилар. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя: «Эй Абу Толиб, Абдулмутталибнинг миллатидан воз кечасанми?!» — дедилар. У иккиси гапиравердирлар, гапиравердилар ва охири Абу Толиб уларга: «Мен Абдулмутталибнинг миллатидаман» — деди. «Ла илаҳа Иллаллоҳ», дейишдан бош тортди. Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Модомики, мен қайтарилмас эканман, сиз учун истиғфор айтаман» — дедилар. Шунда Аллоҳ Абу Толиб хақида: «Пайғамбар ва иймон келтирганларнинг, жаҳаннам аҳлидан эканлиги маълум бўлганидан сўнг қариндошлари бўлсада, мушриклар учун истиғфор айтишлари мумкин эмасдир» (Тавба:113) оятини нозил қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деб марҳамат қилди: «Сиз яхши кўрган одамларингизни тўғри йўлга йўллай олмайсиз. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилур». (Қасос: 56).
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Инсонлардаги барча бўғинлар учун қуёш чиқадиган ҳар бир кунда садақа мавжуд: Икки киши ўртасида адолат қилишинг – садақа. Бировнинг уловга минишига ёрдам бериб, уни чиқариб қўйишинг ёки нарсасини олиб беришинг – садақа. Яхши сўз – садақа. Йўлдан азиятли нарсани олиб ташлашинг ҳам – садақадир».
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Аллоҳнинг чегараларида турувчи ва уни кечиб ўтган кишининг мисоли, бир кемага чиққан қавмга ўхшайди. Баъзилари устки қисмига ва баъзилари эса остки қисмига тўғри келдилар, Остки қисмидагиларга сув керак бўлса юқоридагилар олдидан ўтар эдилар. «Биз остидан бир тешик қазисакда, юқоридагиларга зиён бермасак», – дедилар. Агар ўз ҳолларига қўйиб қўйсалар, барчалари ҳалок бўладилар. Агар қўлларидан тутсалар, анавилар ҳам, юқоридагилар ҳам нажот топадилар», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти