Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 39

Filtrlarni tozalash
«Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидадир », дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир гуруҳ саҳобалари келиб: "Бировимиз кўнглида айтишга тили бормайдиган нарсаларни ҳис қилади", - деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шуни ҳис қилаяпсизми?"- дедилар. Улар: "Ҳа", - дейишгач: "Бу - соф иймондир", - дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
"Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага етиб келса, Аллоҳдан паноҳ сўраб, васвасага чек қўйсин!" - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Бизга Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳадис айтди: Бир одам: "Эй Аллоҳнинг пайғамбари, кофир одам (маҳшарда) юзи билан юриб, қандай тўпланади?,- деб савол берди. (Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга): "Уни бу дунёда икки оёғи билан юргиза олган Зот, Қиёмат кунида юзи билан юргиза олмайдими?", - деб жавоб бердилар. Қатода: Роббимизнинг қудратига қасам ичиб айтаманки, (албатта, қодирдир).
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: «Ё, Расулуллоҳ, икки хислат нима?» – деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кетувчилар) ҳалок бўлдилар», деб уч марта айдилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
"Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади. Кофирнинг эса, бу дунёда Аллоҳ учун қилган ҳасанотлари туфайли қорни тўйдирилади. Охиратга кўчганда эса тақдирланадиган биронта яхшилиги бўлмайди", - дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида етти ёки саккиз ёки тўққиз киши ўтирган эдик, У зот: «Аллоҳнинг Элчисига байъат - қасамёд қилмайсизларми?», – дедилар. Биз яқинда байъат қилган эдик, шу боисдан: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга байъат қилдик-ку», дедик. Лекин У зот айтган сўзларини яна икки бор такрорлаганларидан кейин қўлларимизни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларига қўйиб У зотга яна қайтадан байъат қилдик ва: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намозни қоим қилишга ҳамда сўзларимга қулоқ тутиб, итоат этишга байът - қасамёд қилинглар!» Сўнгра овозларини пастлатиб кўшиб қўйдилар: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар!» Ровий айтади: «Шундан кейин ўша байъат қилган кишилардан айримлари агар туя устида турган вақтида қамчиси тушиб кетадиган бўлса ҳам уни олиб беришни бировдан сўрамас эди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти