Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 4

Filtrlarni tozalash
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло деди: Эй Одам боласи, мадомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, нима гуноҳ қилган бўлсангда, парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!»
Ҳасан Тирмизий ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳунайн томон кетаётган вақтларида мушриклар қуролларини илиб қўядиган «Зоту анвот» деган дарахт олдидан ўтдилар. Шунда (динга яқинда кирган) баъзи саҳобалари: «Ё Расулуллоҳ, бизга ҳам уларникидай «зоту анвот» қилиб беринг» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Субҳаналлоҳ! Худди Мусо қавми айтган сўзларни айтмоқдасизлар. Улар: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо қилиб (ясаб) бер», дедилар. [Аъроф: 138] Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига эргашасизлар», – дедилар.
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
«Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти
«Эй бола! Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳнинг ҳақларини сақлагин - У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла - Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила. Билгинки, бутун уммат сенга бир манфаат етказмоқ учун жамлансалар ҳам, фақат, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган манфаатни етказа оладилар. Агар улар сенга бир зарар бермоқ қасдида тўплансалар ҳам, фақат, Аллоҳ сенга ёзиб қўйган зарарнигина бера оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлган».
Саҳиҳ Термизий ва бошқалар ривояти