Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 6

Filtrlarni tozalash
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳунайн томон кетаётган вақтларида мушриклар қуролларини илиб қўядиган «Зоту анвот» деган дарахт олдидан ўтдилар. Шунда (динга яқинда кирган) баъзи саҳобалари: «Ё Расулуллоҳ, бизга ҳам уларникидай «зоту анвот» қилиб беринг» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Субҳаналлоҳ! Худди Мусо қавми айтган сўзларни айтмоқдасизлар. Улар: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо қилиб (ясаб) бер», дедилар. [Аъроф: 138] Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига эргашасизлар», – дедилар.
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
«Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди эмас, балки, Аллоҳ хоҳлагандек, сўнгра фалончи хоҳлагандек бўлибди денглар!», – дедилар.
Барча йўлларини жамлаш билан саҳиҳ Абу Довуд, Насоий «Сунани Кубро» ва Аҳмад ривоят қилган
«Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб баъзи ишлар хақида гаплашди ва: «Маа шаа Аллоҳу ва шиъта», яъни, Аллоҳ ва сиз хоҳлагандай бўлибди», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени Аллоҳга тенг қилдингми? «Ёлғиз Аллоҳ хоҳлагандай бўлибди», – дегин», – дедилар.
Санади Ҳасан رواه ابن ماجه والنسائي في الكبرى وأحمد
«Ё Расулуллоҳ, менга ислом (ақидаси ва шариатида) шундай бир сўзни айтинг-ки, бошқа ҳеч кимдан сўрамай», – дедим. «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра шунинг устида мустақим бўл!», – дедилар.
Саҳиҳ Муслим ва Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир гуруҳ одамлар келди. Тўққизтасининг байъатини (аҳдини) қабул қилдилар ва биттасидан қўлларини тортдилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, тўққизтасининг байъатини қабул қилдингиз ва биттасини тарк қилдингиз», – дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унда тумор бор», – дедилар. Ҳалиги киши қўлини киргиздида туморни юлиб ташлади. Сўнг байъатини қабул қилдилар ва шундай дедилар: «Ким тумор тақиб олган бўлса, дарҳақиқат, ширк қилибди».
Ҳасан Аҳмад ривояти