Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 4

Filtrlarni tozalash
"Амаллар олти турлидир. Одамлар тўрт тоифадир. Иккита вожиб қилувчи бордир. Тенг тенги билан тақдирланади. Битта яхшилик борки, унинг ўн баравар савоби бор. Битта яхшилик борки, унинг етти юзта савоби бор. Икки вожиб қилувчи Аллоҳга шерик қилмай вафот этган одам жаннатга киради. Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган одам эса, жаҳаннамга киради. Тенгнинг тенги билан (тақдирланиши) шуки, биров чин кўнгилдан яхшилик қилишга ният қилса ва унинг бу ниятини Аллоҳ билса, унга битта яхшилик (савоб) ёзилади. Биров битта ёмонлик қилса, унга битта ёмонлик (гуноҳ) ёзилади. Биров битта яхшиликни қилса, унга шунинг ўн баравари (савоб) берилади. Ким Аллоҳ йўлида мол-дунёсини сарф қилса, (унинг битта) яхшилиги етти юз баравар савоб билан тақдирланади. Одамларнинг айримлари бу дунёда бой бўлса, охиратда камбағалдир. Айримлари эса бу дунёда камбағал, охиратда эса бойдир. Баъзилари бу дунёю у дунё камбағал бўлса, баъзилари бу дунёю охиратда бойдир", - дедилар.
Ҳасан Аҳмад ривояти
«Аллоҳ таоло деди: «Эй Одам боласи, инфоқ қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозе қилса, Аллоҳ таоло унинг мартабасини баланд қилади» – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан баъзи бировлар У зотга дедилар: — Ё Расулуллоҳ! Бой-бадавлат одамлар ажр-савобларни олиб кетишди-ку: улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқишади, рўза тутганимиздек рўза тутишади ва ошиқча мол-давлатларидан садақа қилишади. — Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, яхшиликка буюриш – садақа, ёмонликдан қайтариш – садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа! — Ё Расулуллоҳ! Агар биримиз шаҳватини қондирса, шунинг учун ҳам ажр оладими?! — Ахир у шаҳватини ҳаромга тўкканида гуноҳкор бўлармиди?! Демак, шаҳватини ҳалолга тўккани унинг учун ҳам ажр бўлади.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти