Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 9

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (52)
"Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг келиши - Қиёматнинг аломатларидандир".
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни уловга эргаштириб кетаётган эдилар. «Эй Муоз ибн Жабал», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Расулуллоҳ: «Эй Муоз», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Уч маротаба такрорланди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади», дедилар. Муоз: «Эй Аллоҳнинг расули, бу ҳақда одамларга хабар берайми? Улар бу билан хурсанд бўлишади», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Йўқ), бунинг хабарини берсанг, унга суяниб (амал қилмай қўйишади)», дедилар. Аввалига Муоз хабар бермай юрди. Лекин ўлими яқинлашганда, илмни яшириб гуноҳкор бўлиб қолишдан хавотир бўлган ҳолда унинг хабарини бердилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, Аллоҳ, бандаси таомни еб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан ва шаробни ичиб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан рози бўлур», дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар, суюнтиринглар, нафратлантирманглар», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Умар разияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдик. Шунда у: «Ғулувга кетишдан қайтарилдик», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам атирни рад этмас эдилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Ё Расулуллоҳ, мен нимаики гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Шу гуноҳларим мағфират этиладими?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бермаганмисан?", - деб уч марта такрорладилар. У одам: "Ҳа (гувоҳлик берганман)", - дегач: "Шу нарса у (гуноҳ)ларни ювиб кетади", - дедилар.
Саҳиҳ Абу Яъло, Табароний ва Зиё Ал-Мақдисий ривояти