Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 94

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (49)
«Дуо ибодатдир», – дедилар ва Аллоҳнинг: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан ‎‎кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар» оятини қироат қилдилар» [Ғофир:60].
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан баъзи бировлар У зотга дедилар: — Ё Расулуллоҳ! Бой-бадавлат одамлар ажр-савобларни олиб кетишди-ку: улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқишади, рўза тутганимиздек рўза тутишади ва ошиқча мол-давлатларидан садақа қилишади. — Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, яхшиликка буюриш – садақа, ёмонликдан қайтариш – садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа! — Ё Расулуллоҳ! Агар биримиз шаҳватини қондирса, шунинг учун ҳам ажр оладими?! — Ахир у шаҳватини ҳаромга тўкканида гуноҳкор бўлармиди?! Демак, шаҳватини ҳалолга тўккани унинг учун ҳам ажр бўлади.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда, қўйиб юбормайди», дедилар ва «Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир» (ояти)ни тиловат қилдилар». [Ҳуд: 102]
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
« Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Ким: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил алайҳиссалом зурриётидан тўрттасини озод қилгандай бўлади», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам атирни рад этмас эдилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Зулмдан сақланинглар! Зеро, зулм қиёмат куни зулмат бўлур. Зиқналикдан сақланинглар! Зеро, зиқналик сизлардан олдингиларни ҳалок этди – уларни ўзаро қонларини тўкишга ва ҳаром ишларни ҳалол қилишга олиб келди», – дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ