Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 69

Filtrlarni tozalash
«Яхшилик – чиройли хулқдир. Гуноҳ – кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар.
Саҳиҳ Биринчи ҳадисни Имом Муслим, иккинчи ҳадисни Имом Аҳмад ва Доримий ривоят қилган.
«Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю охиратда енгиллик беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талабида йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Аллоҳнинг уйларидан бирига йиғилиб, Унинг китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб, ўргансалар, улар устига осудалик тушади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади. Аллоҳ таоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Амали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва: «Албатта, икковлари азобланмоқдалар, катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди.», – дедилар. Сўнгра нам шохни олидилар ва икки бўлдилар. Ҳар битта қабрга биттадан санчиб қўйдилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, нима учун бундай қилдингиз?», – дедилар. Шунда «Қуруб қолгунча балки азобни енгиллаштирар», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Мусулмонга бирор ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, қайғуми, озорми, ғамми етса, ҳатто тикан кирса ҳам Аллоҳ таоло булар туфайли унинг хатоларини ўчиради", дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Мени бир амалга далолат қилинг-ки, уни қилсам жаннатга кирай», деди. У зот «Аллоҳга ибодат қил ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирма, фарз намозни қоим қил, Фарз қилинган закотни адо эт, Рамазон (рўзаси)ни тут!», дедилар. Шунда у «Жоним унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, бунга бирор нарсани зиёда қилмайман», деди. У қайтгач Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимни аҳли жаннатдан бир одамга назар солиш хурсанд қилса, бунга назар солсин», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, мен тақсимловчиман, холос, Аллоҳ беради. Албатта, бу уммат Аллоҳнинг иши (қиёмат) келгунча Аллоҳнинг амрида қоим бўлади. Уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмайди».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ