Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 52

Filtrlarni tozalash
«Уловдаги киши пиёдага, юриб кетаётган киши ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Бева аёл ва мискин инсоннинг ҳожатини чиқаришлик учун саъйи ҳаракат қилган киши, ҳудди Аллоҳнинг йўлида жанг қилган мужоҳид ёки тунлари қоим, кундузлари рўзадор инсон кабидир».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мен ёш бола пайтимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қучоғида - товоқнинг ҳар еридан овқатни олиб - ўтирган эдим. Шунда Аллоҳнинг расули менга қараб: «Эй, бола, «бисмиллоҳ» деб, ўнг қўлинг билан ва ўзингнинг олдингдан егин!» – дедилар. Кейин мен ҳудди ўшандай овқатланадиган бўлдим».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг келиши - Қиёматнинг аломатларидандир".
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазаъдан қайтарганлар». (Яъни сочни баъзисини олиб баъзисини тарк қилишдан қайтардилар)
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни уловга эргаштириб кетаётган эдилар. «Эй Муоз ибн Жабал», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Расулуллоҳ: «Эй Муоз», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Уч маротаба такрорланди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади», дедилар. Муоз: «Эй Аллоҳнинг расули, бу ҳақда одамларга хабар берайми? Улар бу билан хурсанд бўлишади», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Йўқ), бунинг хабарини берсанг, унга суяниб (амал қилмай қўйишади)», дедилар. Аввалига Муоз хабар бермай юрди. Лекин ўлими яқинлашганда, илмни яшириб гуноҳкор бўлиб қолишдан хавотир бўлган ҳолда унинг хабарини бердилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир», - дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ