Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 102

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (55)
«Агар муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди. Сўнг муаззин: «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ» дейди. Сўнг муаззин: «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» дейди. Сўнг муаззин: «Ҳаййа ъала-с-солаҳ!» деса, сизлардан бирингиз: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» дейди. Сўнг муаззин: «Ҳаййа ъала-л-фалаҳ!» деса, сизлардан бирингиз: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» дейди. Сўнг муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди. Сўнг муаззин: «Ла илаҳа иллаллоҳ!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ла илаҳа иллаллоҳ!» деб чин қалбдан айтса, жаннатга киради» –дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Умму Ҳабиба бинт Жаҳш — Абдурроҳман ибн Авфнинг хотини — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (истиҳоза) қондан шикоят қилди. У зот унга: «Ҳайзинг сени (ибодатдан) тўсиб турганича кутгин-да, кейин ғусл қил», дедилар. У эса ҳар намоз олдидан ғусл қилар эди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса-ю, шаҳвоний нарсалар ҳамда фосиқлик қилмаса, онасидан туғилган кундагидек (пок) бўлиб қайтади».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мусулмон кишининг қони фақат учта ишнинг биттаси билангина ҳалол бўлади: оила кўрган зинокор, жонга жон ва жамоатдан ажраб, Исломни тарк этган одам», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда бирга эдим. У зотнинг маҳсиларини ечмоқчи бўлиб, қўлимни узатган эдим: «Қўявер, мен уларни таҳоратли ҳолда кийганман», – деб у иккаласига масҳ тортдилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин» –дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Ким таҳорат олса ва таҳоратни мукаммал қилса, жасадидан хатолари чиқади, токи уларнинг охири тирноқлари остидан чиқиб кетади», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти