Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 102

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (55)
«У киши барча намозда, фарзда ҳам, суннатда ҳам, Рамазонда ҳам, бошқасида ҳам, қиёмда ҳам, рукуъда ҳам такбир айтар эдилар. Кейин, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб бошларини кўтарар эдилар. Сўнг саждага кетишдан аввал, «Роббанаа ва лакал-ҳамд» дер эдилар. Кейин, «Аллоҳу акбар», деб саждага кетар эдилар ҳамда саждадан бош кўтараётганда такбир айтар эдилар. Кейин, иккинчи саждага бораётганда такбир айтар эдилар, сўнг иккинчи саждадан бош кўтараётганда ҳам такбир айтар эдилар ва ташаҳҳуддан тураётганда такбир айтар эдилар. Юқорида айтилганларни ҳар бир ракъатда, то намоз тугагунча қилар эдилар. Намоздан қайтаётиб: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқишингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишларига кўпроқ ўхшайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то дунёдан ўтиб кетгунларича худди шундай намоз ўқиганлар», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ё Расулуллоҳ, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида ҳалақит қилиб, чалкаштириб юбораябти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У «Хинзаб», деб номланадиган шайтон. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй», дедилар. Мен У зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Намоз ўқисангиз, сафларингизни тўғирланглар. Кейин бирингиз имом бўлсин. Агар такбир айтса, такбир айтинглар. «Ғойрил мағдууби ъалайҳим валаззооллийн» деса, «Омийн», денглар. Шунда Аллоҳ сизларга ижобат қилади. Такбир айтиб рукуъ қилса, сизлар ҳам такбир айтиб рукуъ қилинглар, чунки имом сизлардан олдин рукуъ қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Ўша (имомнинг рукуъси) мана шу (рукуъингиз) биландир. (Имом) «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деса, «Аллоҳумма Роббанаа лакал ҳамд», денглар. Буни Аллоҳ эшитади. Чунки Аллоҳ табарока ва таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тили билан (билдирганидек), Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кишининг ҳамдини эшитади. Такбир айтиб сажда қилса, сизлар ҳам такбир айтиб сажда қилинглар. Чунки имом сизлардан олдин сажда қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Ўша (имомнинг саждаси) мана шу (саждангиз) биландир. Қаъдада ўтирганда айтадиган илк сўзингиз «Ат-таҳиййаатут-тоййибаатус-солаваату лиллаҳ. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳ» бўлсин».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози йўқ», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ҳар бир маст қилувчи нарса — хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса — ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида вафот этса ва тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди»,— дедилар.
Саҳиҳ Муслим ривоят қилган, Бухорий эса унинг охирги жумласини келтирган
«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма! Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмни лаънатлади», дедилар».
Саҳиҳ Аҳмад ривояти