Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 102

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (55)
«Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир, фақат Масжидул Ҳаром бундан мустасно», –дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб бўлгач ғусл олсалар, аввал икки қўлларини ювар эдилар. Намозга таҳорат олгандай таҳорат олганларидан сўнг ғусл олар эдилар. Сўнгра қўлларини сочлари орасига киргизар, сув терига текканига ишонч қабул қилгач устидан уч марта сув қуяр эдилар. Сўнгра жасадларини қолган қисмини ювар эдилар. Ва яна қўшимча қилиб: «Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам битта идишда ювиниб, бирга қўл чўмар эдик», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?» деб сўрадик. У зот: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид», денглар», –дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди. Агар бирон нарсани ўлдирсанглар, яхши усулда (қийнамасдан, азобламасдан) ўлдиринглар. (Бирон чорва ҳайвонини) сўйсанглар, сўйишни яхши усулда бажаринглар – сизлардан (ўша ҳайвонни сўяётган) бирингиз пичоғини (ўткир қилиб) чархласин ва сўйилаётган ҳайвонга (жон беришни) осон қилсин», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганимизда туяга минган бир одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлаб бўлгач: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?», - деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар орасида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави оппоққина одам», - дедилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар. Ҳалиги одам: «Мен сиздан баъзи нарсаларни сўрайман. Сўраганда ҳам жуда қаттиқ сўрайман. Шунинг учун аччиғингиз келмасин», - деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани хоҳласанг сўрайвер!», дедилар.«Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббисини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?»,- деб сўради. «Аллоҳга қасам Ҳа»,- дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Пайғамбаримиз «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?»,- деб сўради. «Ҳа»,- дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода: «Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», –дер эдилар. Муслим ривоят қилган лафзда: «Сизлардан бирингиз охирги ташаҳҳудни тамомлагач тўрт нарсадан: жаҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ва Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрасин», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ