Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 102

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (55)
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам У кишини Яманга юбориб, у ерда ясаладиган ичимликлар ҳақида сўрадилар. Абу Мусо: «Битъ ва Мизр», – дедилар. Абу Бурдага: «Битъ нима?» – дейилди. «Асал набизи (виноси). Мизр эса, арпа набизи», – деди. Шунда Расулуллоҳ: «Ҳар бир маст қилувчи ичимлик ҳаром», – дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорда ўқиган намозидан йигирма қанча миқдор кўпроқдир. Агар ана шу киши таҳоратини чиройли қилиб, мас­жидга фақат намоз ўқишни ният қилиб чиқса, масжидга киргунига қадар ҳар бир қадамига даражалари кўтарилиб, хатолари ўчирилади. Масжидга киргач уни фақат намоз ушлаб турган бўлса, намоз ўқиган ерида таҳоратини бузмасдан, бировга озор бермай ўтирар экан, у намозда деб ҳисобланади ва фаришталар унга салавот айтиб турушади. Фаришталар: «Аллоҳим уни раҳмат эт, мағфират қил, тавбасини қабул айла», деб айтишади.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир» – дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда тутса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Агар бирингиз қорнида бир нарсани ҳис қилиб, ундан бирор нарса чиққан ёки чиқмаганига шубҳа қилса, бирор овозни эшитмагунча ва бирор ҳидни ҳис қилмагунча масжиддан чиқмасин», – дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ҳар бир балоғатга етган инсон жума куни ғусл қилиши, мисвок ишлатиши ва топса атир суртиши вожибдир».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Сизлардан бирингиз имомдан олдин бошини кўтарган вақтида Аллоҳ унинг бошини эшакнинг бошига айлантириб қўйишидан ёки кўринишини эшакнинг кўринишига айлантиришидан қўрқмайдими», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аёл киши асло икки кунлик масофага эрисиз ёки маҳрамсиз сафар қилмасин! Фитр ва Қурбон ҳайитлари куни рўза йўқ! Бомдод намозидан сўнг қуёш чиққунча, асрдан кийин шомгача намоз ўқилмайди. Зиёрат учун фақат учта масжидга борилади: «Масжид Ал-Ҳаром, Масжид Ал-Ақсо ва менинг бу масжидим», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ