Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 6

Filtrlarni tozalash
«Фарзандларингизни етти ёшида намозга буюринг! Улар ўн ёшга етганларида намоз ўқимасалар, уринг ва ётар ўринларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинг», – дедилар».
Ҳасан Абу Довуд ривояти
«Аллоҳ таоло бир қанча фарзларни лозим этди, бас, уларни зое қилмангиз. Ҳад- чегараларни белгилади, уларни босиб ўтмангиз. Айрим нарсаларни ҳаром қилди, уларга яқин йўламангиз. Баъзи нарсалар хусусида - унутганидан эмас, сизларга марҳамат кўрсатиб, сукут қилди, бас, улар устида баҳс қилмангиз».
Имом Нававий: «Ҳасан ҳадис», деган Дороқутний «Сунан» китобида ривоят қилган ва бошқалар ҳам ривоят қилганлар
"Амаллар олти турлидир. Одамлар тўрт тоифадир. Иккита вожиб қилувчи бордир. Тенг тенги билан тақдирланади. Битта яхшилик борки, унинг ўн баравар савоби бор. Битта яхшилик борки, унинг етти юзта савоби бор. Икки вожиб қилувчи Аллоҳга шерик қилмай вафот этган одам жаннатга киради. Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган одам эса, жаҳаннамга киради. Тенгнинг тенги билан (тақдирланиши) шуки, биров чин кўнгилдан яхшилик қилишга ният қилса ва унинг бу ниятини Аллоҳ билса, унга битта яхшилик (савоб) ёзилади. Биров битта ёмонлик қилса, унга битта ёмонлик (гуноҳ) ёзилади. Биров битта яхшиликни қилса, унга шунинг ўн баравари (савоб) берилади. Ким Аллоҳ йўлида мол-дунёсини сарф қилса, (унинг битта) яхшилиги етти юз баравар савоб билан тақдирланади. Одамларнинг айримлари бу дунёда бой бўлса, охиратда камбағалдир. Айримлари эса бу дунёда камбағал, охиратда эса бойдир. Баъзилари бу дунёю у дунё камбағал бўлса, баъзилари бу дунёю охиратда бойдир", - дедилар.
Ҳасан Аҳмад ривояти
«Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг моли ва қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
Ҳасан Байҳақий ва бошқалар ривояти шундай, баъзи қисмлари «Саҳиҳайн»да ривоят қилинган
«Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар».
Ҳасан Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти
«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда орасида ўтирганларида: «Эй, Аллоҳим! Менга раҳм қилгайсан, мени кечиргайсан, офият, ҳидоят ва ризқ бергайсан!», деб дуо қилар эдилар».
Шавоҳидлари билан ҳасан Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти