Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 78

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (43)
Амр ибн Абу Ҳасанни Абдуллоҳ ибн Зайддан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратлари ҳақида сўраганларини кўрдим. У киши бир идишта сув олиб келишга буюрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратлари каби таҳорат олдилар. Идишдан қўлларига сув қуйиб икки қўлларини уч маротаба ювдилар. Сўнгра идишга қўлларини солиб, уч марта оғиз чайдилар ва бурунга сув олиб, қоқдилар. Сўнгра қўлларига сув олиб уч марта юзларини ювдилар. Сўнгра қўлларини тирсакларигача икки маротаба ювдилар. Сўнгра қўлларига яна сув олиб бошларига масҳ тортидилар. Бир марта бошларининг бошидан охиригача қўлларини юрғизиб уни қайтардилар. Сўнгра икки оёқларини қизил ошиқларигача ювдилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени иш билан бир ерга юбордилар. Мен жунуб бўлиб қолдим. Сув топа олмагач, ҳайвон тупроққа ағанаганидек, тупроққа ағанадим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, ушбу ишим ҳақида хабар бердим. У зот: «Қўлларинг билан мана бундай қилсанг кифоя қиларди», дея қўллари билан ерга бир марта урдилар, сўнг чап қўлларини ўнг қўлларига, кафтларининг устига ва юзларига суртдилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан баъзи бировлар У зотга дедилар: — Ё Расулуллоҳ! Бой-бадавлат одамлар ажр-савобларни олиб кетишди-ку: улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқишади, рўза тутганимиздек рўза тутишади ва ошиқча мол-давлатларидан садақа қилишади. — Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, яхшиликка буюриш – садақа, ёмонликдан қайтариш – садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа! — Ё Расулуллоҳ! Агар биримиз шаҳватини қондирса, шунинг учун ҳам ажр оладими?! — Ахир у шаҳватини ҳаромга тўкканида гуноҳкор бўлармиди?! Демак, шаҳватини ҳалолга тўккани унинг учун ҳам ажр бўлади.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма лаа мааниъа лима аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал жадд минкал жадд» (Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиз, шериги йўқдир. Мулк Уники ва ҳамд ҳам Уникидир. У ҳар бир нарсага қодир. Аллоҳим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Сендан бўлган жазони қайтарувчи йўқ) –дер эканлар» деб хат ёзди».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
« Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Муаққибалар бор, уларни ҳар бир фарз намоздан кейин айтган ёки бажарган киши ноумид бўлмайди: ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта таҳмид ва ўттиз тўртта такбир»,- дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ким Қадр кечасида (чин) иймон ва (риё қилмасдан) савоб умидида қойим бўлса унинг ўтган гуноҳлари кечирилади» – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аллоҳ ва Унинг Расули хамр, ўлимтик, чўчқа ва санамларнинг савдосини ҳаром қилди», деганларини эшитдим. Шунда: «Ё расулуллоҳ, ўлимтик ёғига нима дейсиз? Ахир у кемаларга суртилади, у билан терилар мойланади, одамлар чироқ ёқишади», – дейилди. У зот: «Йўқ! У ҳаром», – дедилар. Кейин ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ яҳудийдарни ҳалок қилсин! Аллоҳ азза ва жалла уларга унинг ёғини ҳаром қилганда уни эритиб, кейин сотиб, пулини ейишди», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ