Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 78

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (43)
Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу (пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларини бузиб қайтадан) қурмоқчи бўлдилар. Одамларга у фикр ёқмади ва ўз ҳолида қолдиришлигини хоҳладилар. Шунда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ у банда учун жаннатда бир уй қуради», деганларини эшитдим», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради). Намоз нурдир. Садақа (закот ) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир! Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Ёки нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг моли ва қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
Ҳасан Байҳақий ва бошқалар ривояти шундай, баъзи қисмлари «Саҳиҳайн»да ривоят қилинган
«Ҳар бир мусулмон ҳар етти кунда бир марта, бошини ва танасини ювиб ғусл қилмоғи лозимдир».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аллоҳ таоло деди: «Эй Одам боласи, инфоқ қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мен етти аъзоим билан сажда қилишга буюрилдим. Улар: пешона, бурун(га ишорат қилдилар), икки кафт, икки тизза ва икки оёқнинг бармоқлари (остки қисми). Кийимлар ва сочни ўз ҳолига қўямиз», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
“Бир неча одам минбарнинг нимадан ясалганлиги тўғрисида тортишиб қолдилар, сўнг Саҳл ибн Саъд ас-Саидий ҳузурига келиб шу ҳақида ундан сўрадилар. Саҳл ибн Саъд ас-Саидий бундай деди: «Аллоҳга қасамки, мен унинг нимадан ясалганини жуда яхши биламан. Уни олиб келиб қўйишган куннинг ўзидаёқ кўрганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша куни унга биринчи марта ўтириб кўрганларини ҳам кўрганман. Минбарнинг ясалиш тарихига келсак, Расулуллоҳ фалончи аёлга одам юбордилар (Саҳл аёлнинг номини айтган эди), келгач унга: «Дурадгор ғуломингга буюрсанг, одамларга гапирганимда устига чиқиб ўтирадиган бир минбар ясаб берса», -дедилар. Аёл ғуломига буюрди. Ғулом тарфо деган дарахт ёғочидан минбар ясади. Аёл минбарни Расулуллоҳга юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарни шу ерга қўйишни буюрдилар. Сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбар устида намоз ўқиганларини кўрдим. Минбар устида такбири таҳрима айтдилар! Сўнг (минбар устида) рукуъ қилдилар, кейин (минбардан) тушиб, ерда сажда қилдилар. Кейин, яна (минбарга) қайтиб чиқдилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг одамларга қараб: «Эй одамлар, менинг намоз ўқишимни ўрганиб олинг ва сизлар ҳам мен каби намоз ўқинг, деб шундай қилдим», - дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Усмон бин Аффон розияллоҳу анҳунинг мавлоси (озод қилган қули) Ҳумрон айтади: «Усмон таҳоратга сув келтиришни буюрдилар. Сўнг идишдан икки қўлига сув қуйиб, уч маротаба ювдилар. Сўнг ўнг қўли билан сув олиб, оғзини чайқадилар ва бурун нафаси билан сув тортиб, уни пишқириб ташладилар, кейин юзини ва икки қўлини тирсаги билан қўшиб уч маротабадан ювдилар, кейин бошларига масҳ тортдилар, кейин икки оёғини уч маротабадан ювдиларда, бундай дедилар: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни худди шундай таҳорат олганларини кўрдим. Кейин у зот: «Ким худди менинг таҳоратимдек таҳорат олиб, кейин дунё ашёларига алақсимасдан икки ракъат намоз ўқиса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилажак», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ