Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 78

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (43)
«Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки (томондаги) чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазаъдан қайтарганлар». (Яъни сочни баъзисини олиб баъзисини тарк қилишдан қайтардилар)
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим», –дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бошларини кўтарсалар: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ Раббимиз, Сенга ҳамд айтамиз ва Сенга осмонлару ер миқдорича ҳамда Ўзинг хоҳлаган нарсалар миқдорича ҳамд бўлсин!» – дер эдилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди Қуръонни таълим бергандек ўргатдилар: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу». Бошқа бир лафзда: «Аллоҳ Салом Зотдир, агар бирингиз намозда ўтирса, «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн», – деб айтсин! Шундай деса, осмонлару ердаги барча солиҳ бандага саломи етади. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», – деб айтгач хоҳлаган нарсасини сўрасин», – дедилар. (Маъноси: Саломлар (ёки қавлий ибодатлар), намозлар (ёки баданий ибодатлар) ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлар-амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ҳамда расулидир.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ҳар бирингиз бошқарувчисиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан бошқарувчи ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан бошқарувчи ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида бошқарувчи ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига бошқарувчи ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти