Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 3

Filtrlarni tozalash
«Аллоҳ учун ушбу кунларда ( яъни ўн кунликда) қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир», дедилар. Шунда: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳамми?» деб сўрадилар. У зот: «Ҳа, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳам. Фақат бир киши ўз жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарсасиз қайтиб келса, бундан мустасно», дедилар».
Саҳиҳ Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган ва лафз (матн) Абу Довудники
«Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг моли ва қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
Ҳасан Байҳақий ва бошқалар ривояти шундай, баъзи қисмлари «Саҳиҳайн»да ривоят қилинган
«Мен етти аъзоим билан сажда қилишга буюрилдим. Улар: пешона, бурун(га ишорат қилдилар), икки кафт, икки тизза ва икки оёқнинг бармоқлари (остки қисми). Кийимлар ва сочни ўз ҳолига қўямиз», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ