Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 12

Filtrlarni tozalash
«Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорда ўқиган намозидан йигирма қанча миқдор кўпроқдир. Агар ана шу киши таҳоратини чиройли қилиб, мас­жидга фақат намоз ўқишни ният қилиб чиқса, масжидга киргунига қадар ҳар бир қадамига даражалари кўтарилиб, хатолари ўчирилади. Масжидга киргач уни фақат намоз ушлаб турган бўлса, намоз ўқиган ерида таҳоратини бузмасдан, бировга озор бермай ўтирар экан, у намозда деб ҳисобланади ва фаришталар унга салавот айтиб турушади. Фаришталар: «Аллоҳим уни раҳмат эт, мағфират қил, тавбасини қабул айла», деб айтишади.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда тутса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Сизлардан бирингиз имомдан олдин бошини кўтарган вақтида Аллоҳ унинг бошини эшакнинг бошига айлантириб қўйишидан ёки кўринишини эшакнинг кўринишига айлантиришидан қўрқмайдими», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Бирингларнинг таҳорати бузилгач янги таҳорат олмагунча Аллоҳ унинг (таҳоратсиз ўқиган) намозини қабул қилмайди», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Беш нарса фитратдандир: хатна қилмоқ, чотни (олд, орқа томондан) тозалаш, мўйлабни қирқиш, тирноқ олиш ва қўлтиқни тозалаш».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«У киши барча намозда, фарзда ҳам, суннатда ҳам, Рамазонда ҳам, бошқасида ҳам, қиёмда ҳам, рукуъда ҳам такбир айтар эдилар. Кейин, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб бошларини кўтарар эдилар. Сўнг саждага кетишдан аввал, «Роббанаа ва лакал-ҳамд» дер эдилар. Кейин, «Аллоҳу акбар», деб саждага кетар эдилар ҳамда саждадан бош кўтараётганда такбир айтар эдилар. Кейин, иккинчи саждага бораётганда такбир айтар эдилар, сўнг иккинчи саждадан бош кўтараётганда ҳам такбир айтар эдилар ва ташаҳҳуддан тураётганда такбир айтар эдилар. Юқорида айтилганларни ҳар бир ракъатда, то намоз тугагунча қилар эдилар. Намоздан қайтаётиб: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқишингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишларига кўпроқ ўхшайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то дунёдан ўтиб кетгунларича худди шундай намоз ўқиганлар», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига сув олсин, кейин қоқиб ташласин! Ким истижмор қилса, тоқ қилсин. Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини таҳорат сувига солишдан олдин уни ювиб олсин. Чунки ҳеч бирингиз қўли қаерда тунаганини билмайди», - дедилар». Имом Муслим ривоятида: «Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан олдин таҳорат сувига солмасин, чунк у қўли қаерда тунаганини билмайди», дейилган.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аллоҳ таоло деди: «Эй Одам боласи, инфоқ қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ