Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 4

Filtrlarni tozalash
«Барчангиз бир амирнинг атрофига жипслашиб турган ҳолингизда бир киши келиб, бирлигингизни бузишни ва жамоатингизни ажратишни хоҳласа, уни ўлдиринглар!»
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Келажакда шундай амирлар бўладики, уларнинг (ишларини) маъруф ва мункар деб кўрасизлар. Шунда ким (мункарни) ёмон кўрса (гуноҳдан) тоза бўлади, ким (мункарни) инкор қилса (азобдан) саломат бўлади, аммо ким рози бўлса ва эргашса (гуноҳкор бўлади)». Саҳобалар: «Уларга қарши урушсак бўладими?» деб сўрашди. Шунда «Йўқ, модомики намозни қоим қилсалар», деб жавоб бердилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фаоллигимизда ҳам, ёқтирмаганимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, кенгчиликда ҳам қулоқ солиш, итоат қилиш, (раҳбарларни) ўзимиздан устун қўйиш, иш (раҳбарлик) хусусида эгалари билан тортишмасликка, қаерда бўлмайлик, Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан кўрқмасдан, ҳақни айтишга байъат бердик»,– дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким тоатдан чиқиб, жамоатни тарк қилган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлими билан ўлибди. Кимда-ким миллати учун ғазабланиб, мақсади ноаниқ байроқ остида жанг қилса, ёки миллатчиликга даъват қилса, ёки миллатчиликга ёрдам берса ва шу ҳолда ўлим топса, жоҳилият ўлими билан ўлибди! Кимда-ким менинг умматимга қарши чиқиб, улардан яхши ва ёмонларини ўлдирса, мўминларини ўлдириш оқибатидан ҳам қўрқмаса ва ҳеч кимнинг аҳдига вафо қилмаса, бас у мендан эмас, мен ҳам ундан эмасдирман!» –дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти