Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
"Аллоҳ жаннат ва жаҳаннамни яратгач, Жаброил алайҳиссаломни жаннатга юборди ва: "Жаннатни ва унинг аҳли учун яратган нарсаларимни кўр!" , - деди. Жаброил алайҳиссалом жаннатга боқиб, қайтиб келди ва: "Сенинг иззатингга онт ичиб айтаманки, жаннат ҳақида ким эшитса, албатта, унга киради", - деди. Шунда Аллоҳ амр қилди ва жаннат қийинчиликлар билан иҳоталанди(ўралди). Ва Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломга: "Жаннатнинг ёнига бор ва унга ҳамда унинг аҳлига тайёрлаб қўйганларимга боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом бориб қараса, жаннат (атрофи) қийинчиликлар билан ўралибди. (Қайтиб келгач) Жаброил алайҳиссалом (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кира олмаса-я, деб қўрқдим", - деди. Аллоҳ таоло: "Энди жаҳаннам олдига бор-да, унга ва унда дўзахийлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларимга (ҳам) боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга кўз ташлади. Қараса, жаҳаннам бир-бири устига мингашиб ётибди. Жабоил алайҳиссалом қайтгач (Аллоҳ таолога): Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кирмайди, деди. Шунда Аллоҳ таоло амр қилди ва жаҳаннам шаҳват-ҳою ҳаваслар билан иҳоталанди. Аллоҳ таоло: "Қани энди қайта бориб бир қара-чи?!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга қараса, ҳою ҳаваслар билан ўралибди. Ортга қайтиб (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, мен, бирон кимса қутила олмай, унга кирармикин, деб қўрқдим", - деди".
Ҳасан Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
"Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир", - дедилар. "Ё Расулуллоҳ, шунча (бизнинг оловимизчалик иссиқ бўлса ҳам) етарли бўлар эди", -дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "(Жаҳаннам олови дунё оловидан) олтмиш тўққиз баравар кучли қилинди. У оловларнинг ҳар бири шу дунёнинг оловича куйдирувчидир", - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ», – дедилар. Энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса ҳақида сўралганда: «Оғиз ва фарж», – дедилар.
Ҳасан саҳиҳ Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Дўзах аҳлининг икки тоифасини ҳали кўрмадим: қўлида сигирнинг думига ўхшаш қамчиси бор, улар билан одамларни урадиганлар ҳамда кийим кийган яланғоч аёллар, йўлдан оздирувчи ва йўлдан озувчи аёллар. Уларнинг боши худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга ҳам кирмайди, унинг ҳидини ҳам ҳидламайдилар. Ваҳоланки, унинг ҳиди фалон-фалон масофадан келиб туради», – дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти