Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 6

Filtrlarni tozalash
"Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир", - дедилар. "Ё Расулуллоҳ, шунча (бизнинг оловимизчалик иссиқ бўлса ҳам) етарли бўлар эди", -дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "(Жаҳаннам олови дунё оловидан) олтмиш тўққиз баравар кучли қилинди. У оловларнинг ҳар бири шу дунёнинг оловича куйдирувчидир", - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Жаннат сизларга поябзалингизинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам худди шундай», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Ким менга икки жағининг орасидаги ва икки оёғининг орасидагига кафолат берса, мен унга жаннатга кафолатни бераман», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
"Ўлимни чипор қўчқор шаклида олиб келинади. Ҳайқирувчи: "Ҳой жаннат аҳли" деб ҳайқиради. Улар бўйларини чўзиб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Сўнгра ҳайқирувчи: "Ҳой жаҳаннам аҳли!", - деб ҳайқиради. Улар бошларини кўтариб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида, улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Қўчқор (ўлим)ни бўғизланади. Ҳайқирувчи: "Эй жаннат аҳли, (сизлар учун жаннатда) мангулик бор, ўлим йўқ. Эй жаҳаннам аҳли, (сизлар учун жаҳаннамда) мангулик бор, ўлим йўқ", - деб нидо қилади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар». Ана у дунё аҳли ғафлаттадирлар «улар иймон келтирмаслар». (Марям: 39) оятини ўқидилар".
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Кимки «Шериги бўлмаган якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули ҳамда Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули, Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда У томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), жаннат ҳақ, дўзах ҳақ», деб гувоҳлик берса, амали қандай бўлмасин, Аллоҳ уни жаннатга киритади», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ