Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 2

Filtrlarni tozalash
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти
«Аллоҳ тўғри йўлни мисол қилиб келтирди. Йўлнинг икки чеккасида икки девор бор. Икки девордан очилган эшиклар бор. Эшикларга парда осиб қўйилган. Йўлнинг дарвозаси олдида: «Ҳой одамлар, барчангиз бу йўлга кирингиз, уёқ-буёққа оғмангиз»!, - дейдиган чорловчи бор. Йўлнинг устида яна бошқа бир чорловчи бўлиб, ўша эшиклардан бирини очмоқчи бўлган одамга: «Яшшамагур, очма! Агар уни очсанг унга кириб кетасан!», дейди. Тўғри йўл - Ислом, икки девор - Аллоҳнинг чегаралари, очилган эшиклар - Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардир. Йўлнинг бошидаги чорловчи Аллоҳнинг китоби Қуръон Карим, йўлнинг устидаги чорловчи - Аллоҳ таоло ҳар бир мўъминнинг қалбига қўйган ваъз қилувчидир», - дедилар».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти