Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
"Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага етиб келса, Аллоҳдан паноҳ сўраб, васвасага чек қўйсин!" - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради). Намоз нурдир. Садақа (закот ) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир! Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Ёки нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Агар бир киши уйига кирса, кираётган ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): «Сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам йўқ!», дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): «Сизларга тунайдиган жой топилди», дейди. Агар таомланаётган вақтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у: «Сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди», дейди.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Муаққибалар бор, уларни ҳар бир фарз намоздан кейин айтган ёки бажарган киши ноумид бўлмайди: ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта таҳмид ва ўттиз тўртта такбир»,- дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти