Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 84

Filtrlarni tozalash
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ наздидаги энг улкан гуноҳ қайси?», деб сўрадим. У киши «Аллоҳга бошқани тенг деб билишинг, ҳолбуки, У сени яратган», дея жавоб бердилар. «Бу ростдан ҳам улкан гуноҳ, сўнг қайси?», дедим. «Таомингга шерик бўлишидан қўрқиб, фарзандингни ўлдиришинг!», дедилар. «Кейин-чи?» деб сўраган эдим. «Қўшнингнинг аёли билан зино қилишинг», дея жавоб бердилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир", - дедилар. "Ё Расулуллоҳ, шунча (бизнинг оловимизчалик иссиқ бўлса ҳам) етарли бўлар эди", -дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "(Жаҳаннам олови дунё оловидан) олтмиш тўққиз баравар кучли қилинди. У оловларнинг ҳар бири шу дунёнинг оловича куйдирувчидир", - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламдан: «Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам, жаннатга кираманми?!", - деб сўраган одамга: «Ҳа»,- деб жавоб бердилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди, аҳдлашса хиёнат қилади, ваъда берса хилоф қилади, тортишса фожирлик қилади», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг келиши - Қиёматнинг аломатларидандир".
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ё Расулуллоҳ, менга ислом (ақидаси ва шариатида) шундай бир сўзни айтинг-ки, бошқа ҳеч кимдан сўрамай», – дедим. «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра шунинг устида мустақим бўл!», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳ таоло: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Кимки бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман», деди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сўз айтдилар. Мен ҳам бошқачароқ сўз айтаман. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб (ширк келтириб) ўлса, жаҳаннамга киради», дедилар. Мен (Абдуллоҳ ибн Масъуд) айтаман-ки: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай (ширк келтирмай) ўлса, жаннатга киради».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ