Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 84

Filtrlarni tozalash
«Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди», –дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кетувчилар) ҳалок бўлдилар», деб уч марта айдилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
"Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади. Кофирнинг эса, бу дунёда Аллоҳ учун қилган ҳасанотлари туфайли қорни тўйдирилади. Охиратга кўчганда эса тақдирланадиган биронта яхшилиги бўлмайди", - дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида етти ёки саккиз ёки тўққиз киши ўтирган эдик, У зот: «Аллоҳнинг Элчисига байъат - қасамёд қилмайсизларми?», – дедилар. Биз яқинда байъат қилган эдик, шу боисдан: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга байъат қилдик-ку», дедик. Лекин У зот айтган сўзларини яна икки бор такрорлаганларидан кейин қўлларимизни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларига қўйиб У зотга яна қайтадан байъат қилдик ва: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намозни қоим қилишга ҳамда сўзларимга қулоқ тутиб, итоат этишга байът - қасамёд қилинглар!» Сўнгра овозларини пастлатиб кўшиб қўйдилар: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар!» Ровий айтади: «Шундан кейин ўша байъат қилган кишилардан айримлари агар туя устида турган вақтида қамчиси тушиб кетадиган бўлса ҳам уни олиб беришни бировдан сўрамас эди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Мунофиқнинг мисоли икки сурув орасида боши қотган қўйнинг мисолига ўхшайди: гоҳо бу сурувга, гоҳо у сурувга боради".
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
"Ё Расулулллоҳ! Нима дейсиз, менинг жоҳилият даврида берган садақаларим, қулларни озод қилганим ва қариндошлар билан борди-келди қилганим учун савоб оламанми?", деб савол бердим. Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўтмишдаги яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан!",- деб жавоб бердилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти