Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 84

Filtrlarni tozalash
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга дедилар: « Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларнинг ҳузурига борганингда, уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришга даъват қил. Агар улар сенга бунда итоат этишса, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш намоз (ўқиш)ни фарз қилганини айт. Агар улар сенга бунда ҳам итоат этишса, Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган садақа (закот)ни уларга фарз қилганини айт. Агар улар бунда ҳам сенга итоат этишса, (закот олишда) сара молларини олишдан узоқ бўл. Мазлумнинг дуосидан сақлан, чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Барча нарса, ҳатто, ожизлик ва эпчиллик ёки эпчиллик ва ожизлик ҳам, тақдирдандир».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: Ё Расулуллоҳ, Кавсар ҳовузининг идишлари қандай?, - деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай жавоб бердилар: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, унинг идишлари осмонда, қоп-қоронғу ва булутсиз кечада чиққан юлдузу сайёралар сонидан ҳам кўпроқдир. У жаннат идишларидан сув ичган одам асло чанқамас. Бу ҳовузга жаннатдан чиққан икки ирмоқ келиб сув қуяди. Ундан сув ичган одам асло чанқамас. Унинг эни бўйидек, Аммон билан Айла орасидаги масофага тенг. Ҳовузнинг суви сутдан оқ, асалдан шириндир".
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Қиёмат куни одамлар ўртасида энг биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлар хусусидадир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Қиёмат қойим бўлмайди, токи қабр ёнидан ўтаётган киши: «Қани эди унинг ўрнида мен бўлсам», деб айтмагунича», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Ё Расулуллоҳ, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида ҳалақит қилиб, чалкаштириб юбораябти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У «Хинзаб», деб номланадиган шайтон. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй», дедилар. Мен У зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: «Ё, Расулуллоҳ, икки хислат нима?» – деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти